Бул одам ким бул жерде ким туралы айтылған Заҳириддин Муҳаммад Бобур Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур 1483 йилнинг 14 февралида Андижонда, Фарғона улусининг ҳокими Умар Шайх Мирзо оиласида дунёга келди. Бу даврда Марказий Осиё ва Хуросонда турли ҳокимлар, ака-укалар, тоға-жиянлар, амакиваччалар ўртасида ҳокимият — улуғ боболари Амир Темур тузган йирик давлатга эгалик қилиш учун кураш ниҳоят кескинлашган эди.
Адабиёт, нафис санъат, табиат гўзаллигига ёшлигидан меҳр қўйган Заҳириддин, барча Темурий шаҳзодалар каби бу илмларнинг асосини отаси саройида, етук устозлар раҳбарлигида эгаллади. Бироқ унинг беташвиш ёшлиги узоққа чўзилмади. 1494 йили отадан етим қолди. 12 ёшида отаси ўрнига Фарғона улусининг ҳокими этиб кўтарилган Бобур қаламни қиличга алмаштириб, Андижон тахти учун укаси Жаҳонгир Мирзо, амакиси Султон Аҳмад Мирзо, тоғаси Султон Маҳмудхон ва бошқа рақибларга қарши курашишга мажбур бўлди. Бобур укаси Жаҳонгир Мирзо билан муросага келиш учун унга ён беришга — Фарғона улусини иккига тақсимлаб, ярмини укасига топширишга қарор қилда ва ўзи Самарканд учун олиб борилаётган ку-рашга киришиб кетди. Бир неча йил давом этган бу кураш қирғин-баротдан бошқа бирор натижа бермади: унда катта ҳарбий куч билан аралашган Шайбонийхоннинг қўли баланд келди ва Бобур Самарқандни ташлаб кетишга мажбур бўлди. 1504 йили Шайбонийхон Андижонни ҳам қўлга киритгандан сўнг, Бобур жанубга қараб йўл олди ва Кобул улусида ўз ҳокимиятини ўрнатди. 1505-1515 йилларда у Марказий Осиёга қайтишга бир неча бор уриниб кўрди. Аммо бу уринишлардан ҳеч қандай натижа чиқмади. Сўнг ўз мавқеини янада мустаҳкамлаш мақсадида, 1519-1525 йиллар давомида Ҳиндистонни қўлга киритиш учун бир неча бор жанглар олиб борди. 1526 йил апрел ойида Панипатда Ҳиндистон султони Иброҳим Лўди билан ва 1527 йили март ойида Читора ҳокими Рано Санго билан бўлган жангларда Бобурнинг қўли баланд келди. Тарихий маълумотларнинг баён қилишича, Бобурнинг Ҳиндистонга юришида Деҳли ҳукмдори Иброҳим Султон сиёсатидан норози бўлган Панжоб ҳокимлари ҳам Бобурни қўллаганлар ва Сикри жангидаги бу ғалаба Бобурга Ҳиндистонда ўз ҳукмронлигини узил-кесил ўрнатиш ва Бобурийлар сулоласини барпо этиш имкониятини берди. Оврўпо тарихчилигида «Буюк мўғуллар» номи билан «ғаллати машҳур» бўлган, аслида «Бобурийлар сулоласи» Ҳиндистонда 300 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилди.
Бобур бу ғалабадан кейин узоқ яшамади — 1530 йил декабр ойида, Агра шаҳрида вафот этди ва кейинроқ унинг васиятига кўра фарзандлари унинг хокини Кобулга олиб келиб дафн этдилар.
ответ: Это Заҳириддин Муҳаммад Бобур
Объяснение: